Зилзилани олдиндан аниқлаш усули топилди

Исланд тадқиқотчилари сейсмик фаолликни топиш ва баҳолаш учун оптик толали кабелдан фойдаланишди, деб ёзмоқда «BBC». Изланишлар давомида интернет ва телевидение учун ишлатилувчи оптик толали кабелнинг ажойиб хусусияти аниқланди: шу оддий шиша сим тупроқдаги ҳаракатлар ва силкинишларга жуда сезгир экан.
Исланд геологлари ҳамда Германия геофизик тадқиқотлар маркази мутахассислари тебранишни ўлчаш учун Исландиядаги иккита электр станцияси ўртасида оптик толали кабель тортишди. Симнинг бутун узунлиги бўйлаб тебранишларни аниқлаш учун кабель толаси бўйлаб кичик лазер импульси юборилиши етарли бўлди.
Янги технология шарофати билан сесмик фаоллик қаерда ва қачон бошланишини барвақт аниқлаган олимлар одамларни хавфдан огоҳлантириша олишади. Ҳозир «оптик усул»ни Мексика ва Япония геология лабораториялари ҳам синаб кўришяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter