Юрак уришини «эшитувчи» лампочка ишлаб чиқилди
«Sengled» компанияси CES 2022 кўргазмасида кўплаб янги маҳсулотларини намойиш этди. Энг диққатга сазовор янгилиги — Smart Health Monitoring лампаси.
Sengled Smart Health Monitoring Light — Wi-Fi ва Bluetoothга уланиб ишловчи лампочка. Ўрнатилган радиолокация технологияси ёрдамида у инсон юрак уришини кузатиб бора олади. Бундан ташқари, сизнинг уйқунгиз, ҳатто тана ҳароратингиз мониторингини ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.
Лампа якка ёки тармоқ воситасида бошқа лампалар билан уйғунликда ишлайди. У, масалан, хонадаги инсон йиқилиб тушганигача аниқлайди. Бу шошилинч тез ёрдамга хабар юборишда қўл келиши мумкин.
Маҳсулот ҳозирча ишланиш жараёнида, шу сабабли нархи ҳам эълон қилинмаган. Аммо ишлаб чиқарувчининг ваъда беришича, 2022 йилнинг сўнгги чорагида тайёр маҳсулот савдода пайдо бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter