Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

YouTube «клиплар» функциясини ишга туширмоқда (видео)

YouTube «клиплар» функциясини ишга туширмоқда (видео)

Фото: «Online Tech Tips»

YouTube «клиплар» (Clips) функциясини синовдан ўтказяпти — унга кўра, одатий видеолар ва тўғридан-тўғри трансляциялардан исталган қисмини қирқиб олиб, бошқа фойдаланувчиларга улашиш мумкин.

«Клиплар» тайм-кодлардан қулайроқ: видеонинг ўзингизга керакли қисмини ижтимоий тармоқлар орқали тарқата оласиз, сайтга жойлайсиз, электрон почтада жўнатишингиз ёки унга ҳавола яратишингиз мумкин. Битта клипнинг узунлиги 5–60 сонияни ташкил этади.

Янги функция ҳозир альфа-тестлаш босқичида, чекланган фойдаланувчилар учун очиқ, дейилади сервис вакиллари ахборотида. «Клиплар»ни ҳам ҳозирча YouTube видеохостингининг веб-талқинида яратиш мумкин, мобил иловаларда бу имконият кейинроқ пайдо бўлади.

Янги функцияни қуйидаги ролик мисолида синаб кўриш мумкин. Бунинг учун «Клип яратиш» («Создать клип») тугмаси босилади ((дизлайк белгиси ёнида жойлашган), вақт чегаралари танланади, сарлаҳва қўйилади (140 белгигача), сўнгра «Клипни улашиш» («Поделиться клипом») тугмаси босилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг