Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёшларга 1500 доллардан, мактаб ўқувчиларига 500 доллардан мукофот. Навбатдаги танлов эълон қилинди

Ёшларга 1500 доллардан, мактаб ўқувчиларига 500 доллардан мукофот. Навбатдаги танлов эълон қилинди

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик парки (IT Парк) республика аҳолисининг АКТга бўлган қизиқишини орттириш мақсадида «Бир миллион дастурчи» («One Million Uzbek Coders») фаол иштирокчилари учун танлов эълон қилди.

Танловда иштирок этишни истаганлар ўз шахсий ташаббусларни кўрсатиб, бошқа иштирокчиларни рағбатлантиришлари, платформадан фойдаланишга ва лойиҳанинг телеграм гуруҳлари ва ижтимоий тармоқларида ўқув материалларини ўзлаштиришларига ёрдам беришлари керак. Бундан ташқари улар ўз мақолаларини, лойиҳа доирасида эришган ютуқлари ҳақидаги материалларни ҳамда IT ва янги технологиялар мавзуига оид фойдали мақолалар таржималарини юборишлари мумкин.

Ташаббускорлик даражаси ва танловда ғалабани қўлга киритиш имкониятлари қатор мезонларга мувофиқ баҳоланади. Биринчидан, онлайн каналларда фаоллик кўрсатиш даражаси қиёсий рақамли кўрсаткичлар бўйича ва хабарларнинг сифатига кўра (ахборотнинг фойдалилиги, лойиҳа мақсадларига мувофиқлиги) баҳоланади. Иккинчидан, юборилган мақолаларнинг сифати – уларнинг долзарблиги, ноёблиги, фойдалилиги ҳамда тилнинг грамматик ва нотиқлик нормаларига мувофиқлиги. Мақола ўзбек тилида тайёрланиши керак.

Танловда барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун лойиҳа порталида (http://uzbekcoders.uz) рўйхатдан ўтиб, лойиҳа иштирокчисига айланиш ва ўқишни бошлаш керак. Бундан ташқари, лойиҳанинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларига обуна бўлиш ва телеграм гуруҳларига қўшилиш ҳамда лойиҳа гуруҳида мақолаларни чоп этиш ҳам талаблардан биридир. Мақолаларни 2021 йил 12 январгача чоп этиш керак.

Умумий ёш тоифадаги энг яхши учта иштирокчи 1500 доллар эквивалент сўм миқдорида, мактаб ёшидаги энг яхши учта иштирокчи эса 500 доллар эквивалент сўм миқдоридаги соврин билан мукофотланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг