Яқин кунларда Тошкентда иккита янги коворкинг-марказ очилади (фото)
Бу ҳақда «GroundZero» коворкинг-маркази бош директори Абдулаҳад Қўчқоров «Facebook»даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Infocom.uz».
«Ушбу ёзда шаҳар марказида иккита янги коворкинг-марказ очилади:
— «GroundZero KitobOlami»: Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик кўчаси, 6-7-уй (мўлжал: эски консерватория).
— «GroundZero Chilanzar»: Бунёдкор кўчаси 50-уй (мўлжал: «Интегро» савдо маркази).
Қулай иш ўринлари ва муҳит, барча алоқалар бўйича ягона тизим, бонуслар, совғалар ва бошқа кўплаб қизиқарли янгиликлар!
Янгиликларни саҳифамизда кузатиб боринг», — дея қайд этган Абдулаҳад Қўчқоров.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter