Японияда товуқ «тили» таржимони яратилди
Япониялик олимлар сунъий интеллект асосида товуқ «тили» таржимонини яратдилар. Бу ҳақда РЕН ТВ Business Insiderга таяниб хабар бермоқда.
Профессор Адриан Девид Чеок «Чуқур ҳиссий таҳлил», деб номланган махсус технологиядан фойдаланган. Бу қушларнинг ҳис-туйғуларини аниқлаш имконини беради.
Олимлар 80 та товуқ ва хўрозни синовдан ўтказдилар. Энди қушларнинг «тили» бўйича, улар маълум бир вақтнинг ўзида завқ, стресс, қониқиш, очлик ёки, эҳтимол, бирор нарсадан қўрқишадими ёки йўқлигини аниқлаш мумкин.
«Агар ҳайвонларнинг ҳис-туйғуларини тушуна олсак, улар учун яхши яшаш шароитларини ярата оламиз», деб профессор Чеок сўзларини келтиради Business Insider.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, товуқнинг зотига қараб, унинг «тили» ҳам ўзгариши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter