Япония киберхавфсизлик вазири Ёситака Сакурада компьютерни тушунмас экан...
![Япония киберхавфсизлик вазири Ёситака Сакурада компьютерни тушунмас экан...](https://static.xabaruz.com/crop/4/0/720_460_95_4040747440.jpg)
«The Guardian»нинг ёзишича, Япония парламентининг 14 ноябрь куни бўлиб ўтган мажлисида Сакурададан АЭС ходимлари ҳам USB-флешкаларни ишлатишадими, деб сўрашди, у эса билмайман, чунки компьютердан фойдаланмаганман деди...
Вазир ўзини шундай оқлаган: ёшлигида кўп ишлагани учун компьютерни ўрганишга вақт тополмаган, кейин эса хизмат пиллапояларида юқорилаб кетиб, қўл остидагиларга кўрсатма бериш билан банд бўлган...
Энди мухолифат вазирни истеъфога чиқаришни талаб қиляпти: «Мамлакатимиз киберхавфсизлигини компьютерни тушунмаган одамга ишониб ўтирибмизми?!».
«Ишониш қийин, компьютерни ушлаб кўрмаган одам киберхавфсизлик сиёсатига масъул бўлса-я!» — деди мухолифатчи депутат Масато Имаи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter