Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Янги совуқ уруш — рақамли кўринишда» — Хитой ва АҚШ муносабатлари ҳақида

«Янги совуқ уруш — рақамли кўринишда» — Хитой ва АҚШ муносабатлари ҳақида

Фото: «Zn.ua»

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши замирида иқтисодий устунлик эмас, балки янги технологик инқилобни бошқариш учун кураш кетмоқда. «REGNUM» ёзишича, бугун, 30 сентябрь куни Хитой миллий университети қошидаги Европа тадқиқотлари маркази ҳамда  Халқаро муносабатлар институти директори Ван Ивей Сочидаги «Валдай» клубидаги йиғилишда буни таъкидлаган.

«Ҳозир технологик инқилобларни Америка компаниялари эмас, айнан шарқ компаниялари амалга оширяпти. АҚШ ва Хитой ўртасидаги уруш савдо учун эмас. Айнан ким технологик инқилобни бошқариши учун кечмоқда», — деди Ивей.

Унинг айтишича, АҚШ-Хитой савдо уруши — совуқ урушнинг янгича кўриниши, бироқ бу ерда ҳарбий пойга эмас, технологик жанглар кетмоқда.

«Ҳатто «Huawei» раҳбари ҳам ҳозир янги совуқ уруш кетаётганини, фақат рақамли кўринишда эканини айтганди», — қўшимча қилди Ивей.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг