Янги айфонга талаб катта — қўшимча куч керак
Инқирозга қарамасдан, янги флагман — «iPhone 12» савдоси яхши кетяпти. Ҳатто айрим мамлакатларда айфонлар тақчиллиги юзага келган, «Apple»ни бутловчи қисмлар билан таъминловчи компанияларга иш кўпайгандан-кўпайган, деб ёзмоқда «Ferra.ru».
Соҳа манбаларига кўра, «iPhone» таъминотчилари айрим бозорлардаги чекланган захиралар муаммосини ҳал этиш устида бош қотиришмоқда. Негаки, айрим минтақаларга олдиндан буюртма қилинган смартфонлар 2-3, баъзида 3-4 ҳафта кеч етиб боряпти. Бунинг сабаби — маҳаллий операторлар томонидан буюртмаларнинг катталиги.
Айфонни йиғишда иштирокчи-шерик компаниялар — «Foxconn» ва «Pegatron», шунингдек, Genius Electronic Optical (GEO) камераси модулларини етказиб берувчиси қўшимча иш соатлари жорий этиб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида янги ишчилар ёлламоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter