Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Яндекс.Такси» Ўзбекистонга кириб келди

«Яндекс.Такси» Ўзбекистонга кириб келди

Фото: «InfoCOM.UZ»

Россиядаги такси хизмати бўйича энг йирик агрегаторлардан бири «Яндекс.Такси» Ўзбекистонда ҳам ўз фаолиятини бошлади, деб хабар берди «Xs.uz».

Эндиликда юртдошларимиз ҳам «App Store» ва «Google Play» орқали «Яндекс.Такси» иловасини юклаб олишлари мумкин. Ҳозирча бундай сервисдан фақат Тошкент шаҳрида фойдаланиш мумкин.

Айни пайтда мазкур тизимга 10 та шерик таксопаркларнинг 200 дан ортиқ автомобиллари бириктирилган. Яқин кунларда уларнинг сони ошиши кутилаяпти.

Фото: «InfoCOM.UZ»

Бугунги кунда «Яндекс.Такси» мижозларга «Эконом» тарифини таклиф этаяпти. Унга кўра, ҳар уч километр учун йўлкира ҳақи 2 минг сўмдан, сўнгра ҳар қўшилган километр учун 1 минг сўмдан олинади. Шундай қилиб шаҳар ташқарисига бориш учун йўлкира ҳақи ҳар километр учун 1,5 минг сўмдан тушади.

Фойдаланувчилар ҳозирча сервис хизматига ўз пластик карталарини улаш имкониятига эга эмас, лекин улар бонуслар олишлари мумкин. Янги тизим вакилларининг айтишича, яқин кунлар ичида пластик карталар ва тўлов тизимлари орқали ҳам йўлкира тўлаш имконияти яратилади.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг