Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ягона идентификация тизимининг янги версияси ишга туширилди (видео)

Ягона идентификация тизимининг янги версияси ишга туширилди (видео)

Электрон ҳукуматнинг муҳим таркибий қисмларидан бири – бу Ягона идентификация тизими, яъни ONE ID ҳисобланади. Ушбу тизим 2016 йилда ишга туширилган бўлиб, id.gov.uz сайти орқали фойдаланувчиларга яхши таниш.

Тизимнинг самарадорлигини ошириш, фойдаланувчиларга янги имконият ва қулайликлар яратиш мақсадида Ягона идентификация тизимининг янги версияси жорий йилнинг 1 декабридан синов тартибида ўз фаолиятини бошлади.

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассислари тизимдан фойдаланиш кетма-кетлигини ўрганиш учун видеоқўллама тайёрлашди.

ONE ID тизимида рўйхатдан ўтинг ва электрон ҳукуматнинг барча имкониятларидан фойдаланинг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг