Энди божхона декларацияларини ягона давлат портали орқали тақдим этиш мумкин
Ягона интерактив давлат хизматлари портали Божхона органларига электрон божхона юк декларацияларини тақдим этиш имконини берувчи хизматни тақдим этади.
Хизмат ўзида божхона постида расмийлаштириш учун божхона юк декларацияларини (БЮД) ёки божхона қийматига тузатишлар (БҚТ) киритиш шаклларини Ягона портал орқали ЭРИ билан тасдиқлаган ҳолда электрон тақдим этиш имкониятини мужассамлаштирган.
Ушбу хизматдан Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатига эга юридик шахслар фойдаланишлари мумкин.
Бу қандай ишлайди?
1.«Эслатма» билан танишганлик ҳақида маълумот.
2.Аризачининг маълумотларини тўлдириш.
3.Формани тўлдириш ва зарурий ҳужжатни юклаш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter