Хитойнинг темир йўл полицияси «ақлли» кўзойнаклар ёрдамида 7 нафар қочоқни қўлга олди
2014 йилда «Google», «Lenovo», «Microsoft» ва «China Aeronautics Consortium» ўзаро бирлашиб, «LLVision» компаниясига асос солганди. 2015 йилда эса «LLVision» GLXSS «ақлли» кўзойнакларини тақдим этганди, деб хабар берди «Hi-News».
Мазкур «ақлли» кўзойнаклардан ҳозир Хитой полицияси ходимлари фойдаланмоқда. Феврал ойининг бошида «ақлли» кўзойнаклар билан жиҳозланган полициячилар Чженчжоудаги темир йўл вокзалига келиб, қалбаки ҳужжати бор йўловчиларни текширишди.
GLXSS кўзойнаклари «Android» базасида ишлайди. Унда маълумотлар қайта ишланади ва улар ҳукумат базасидаги маълумотлар билан солиштирилади. Эндиликда станциядаги барча полициячилар йўловчилар шахсини аниқлашда «ақлли» кўзойнаклардан фойдаланмоқда. Бугунга келиб Хитой полицияси 7 нафар қочоқни ва ҳужжатини қалбакилаштирган 26 нафар фуқарони мазкур станцияда қўлга олишга муваффақ бўлди.
GLXSS кўзойнаклари нафақат полицияда, балки логистика, хавфсизлик ва тиббиётда ҳам қўлланилмоқда. GLXSS тўрт ядроли «Cortex-А7» процессори билан жиҳозланган бўлиб, унинг тезкор хотираси 1 гигабайтга, ички хотираси эса 16 гигабайтга тенг. 8 мегапикселли камераси эса 1080 форматида видеоларни ёзиб олишга қодир. Шу каби барча функциялари билан кўзойнакнинг оғирлиги 55 граммга тенг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter