Хитойда янги авлод суперкомпьютери тақдим этилди
Тяньцзинь миллий суперкомпьютер маркази Халқаро интеллектуал конгрессида янги суперкомпьютер прототипини намойиш этди. «Тяньхе-3» номини олган қурилма сониясига 1 квинтиллионта операцияни бажаришга қодир, деб хабар берди «NV.ua».
Бу мазкур прототипнинг илк расмий тақдимоти ҳисобланади. Янги суперкомпютер энергия инқирози, тиббиёт ва иқлим ўзгариши каби глобал муаммоларни ечишда ёрдам бериши кутилмоқда.
Хусусан, супермашинадан ген инженериясида оқсилларни таҳлил қилишда фойдаланиш режалаштирилган. Бу орқали тиббиёт соҳасида янги кашфиётлар амалга оширилади. Шунингдек, «Тяньхе-3» зилзилаларини батафсил моделлаштириши мумкин.
Маълумотларга кўра, янги суперкомпьютер мамлакатда яратилган биринчи «Тяньхе-1» суперкомпьютеридан 200 баробар тезроқ ишлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter