Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой аэропортларида контрабанда воситалари 0,7 сонияда аниқланади

Хитой аэропортларида контрабанда воситалари 0,7 сонияда аниқланади

Фото: «NV.ua»

Хитойда сунъий интеллект базасида хавфсизлик назоратини амалга оширувчи жиҳозлар яратилди, у текширувни тезроқ якунлаш ва навбатларнинг камайишига хизмат қилади. Янги қурилма 95 фоиз аниқликда 89 турдаги контрабанда маҳсулотларини 0,7 сонияда аниқлайди, деб хабар берди «NV.ua».

Хитойда текширувларнинг асосий қисми портатив металл изловчи детекторлар ёрдамида амалга оширилади, бу эса, ўз навбатида, кўп вақт ва куч талаб қилади. Айрим жойларга рентген сканерлари ўрнатилган, бироқ уларда нурланиш хавфи мавжуд.

Одамлар қўлларини кўтарган ҳолда қурилма орқали ўтади, у эса металл ва нометалл буюмларни, шунингдек, кийим остига беркитилган контрабанда воситаларини аниқлашга қодир.

Бош конструктор Ху Линянинг сўзларига қараганда, янги қурилманинг электромагнит нур тарқатиши мобиль телефонлар сигналидан чиқувчи нурларнинг мингдан бир қисмини ташкил этади, холос. Бундан ташқари унда «шахсийликни интеллектуал ҳимоя қилиш технологияси» ҳам қўлланилган.

Ушбу қурилма синов тариқасида Шоуду халқаро аэропортига ўрнатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг