Xiaomi айланадиган камерали смартфон тайёрламоқда
Тармоқларда Xiaomi компаниясининг янги патент олгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Унга кўра, компания айланадиган ташқи камерага эга мобил қурилмани тайёрлаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Gizmochina хабар бермоқда.
Қурилма олд камера модулидан холи бўлади. Унинг ўрнига асосий орқа камерада ўз жойини ўзгартира оладиган сенсор ўрнатилади. Олд сенсор керак пайтда узайтирилади.
Янги дизайннинг мақсади тушунарли. Ишлаб чиқарувчи имкон қадар экран учун кўпроқ жой очишни истаган. Бу ихтиро ёрдамида смартфон экрани олд панелни тўлиқ қоплайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter