Xiaomi августда ўзининг биринчи электромобилини чиқаради
Xiaomi бош директори ва асосчиси Лэй Цзюнь август ойида компаниянинг биринчи электромобили прототипини намойиш этади.
Бу ҳақда Arena EV портали хабар берди. Xiaomi раҳбари лойиҳанинг режага мувофиқ давом этишига ишонч ҳосил қилган.
Қайд этилишича, электромобил тақдимотидан сўнг йўл синовлари, жумладан, автомобилнинг қишки илк синовлари бошланади. Электрмобилни ишлаб чиқаётган жамоа Шанхайда жойлашган HVST Automobile Design компаниясининг бир қисми бўлиб, улар Weltmeister Maven концепт-карида ҳам ишлаган.
Ўтган йили Xiaomi ўзининг автомобил бўлимини ривожлантириш учун 10 миллиард доллар ажратди. Компаниянинг автомобил ишлаб чиқарувчи заводи Ичжуан шаҳрида қурилади, у ерда компания тадқиқот ва ишланмалар марказига ҳам эга бўлади.
Кутилаётган ишлаб чиқариш қуввати йилига 300 минг автомобилни ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter