Windows фойдаланувчиларига яширин вирус хавф солмоқда
Интернет хавфсизлигига ихтисослашган «Elastic Security» компанияси Windows ўрнатилган компьютерларда ҳақиқий сертификат билан ниқобланган зарарли вирус борлигини аниқлашди. Бу ҳақда «Bleeping Computer» портали хабар берди.
Аниқланган вируслардан бири — Blister. У бошқа зарарли дастурларни юкловчи вазифасини бажаради. Бугунги кунгача Blisterни деярли биронта ҳимоя тизими аниқлай олган эмас.
Blister муаллифлари (ҳакерлар) кўздан пана бўлиш учун кўплаб усуллардан фойдаланишади. Кодни ёзиш учун сертификатдан фойдаланиш — шу усуллардан бири.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter