Водий ва Тошкент вилоятида аналог телевидение 15 январдан тўхтатилади. Қолган ҳудудларда-чи? (тўлиқ жадвал)
Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази республикамиз ҳудудида ер усти аналог телеэшиттиришларни тўхтатиш муддатларини эълон қилди.
Унга кўра, 2018 йилнинг 15 январидан бошлаб то 5 декабрига қадар бутун республика бўйлаб аналог форматдаги барча телеэшиттиришлар тўхтатилади.
Ўзбекистон Республикасида ер усти аналог телеэшиттиришларни босқичма-босқич тўхтатиш муддатлари:
№ |
Вилоятлар |
Тўхтатилиш санаси |
1 | Андижон вилоятида | 2018 йилнинг 15 январидан. |
2 | Фарғона вилоятида | 2018 йилнинг 15 январидан. |
3 | Наманган вилоятида | 2018 йилнинг 15 январидан. |
4 | Тошкент вилоятида | 2018 йилнинг 15 январидан. |
5 | Сирдарё вилоятида | 2018 йилнинг 15 апрелидан. |
6 | Жиззах вилоятида | 2018 йилнинг 15 майидан. |
7 | Самарқанд вилоятида | 2018 йилнинг 1 июнидан. |
8 | Бухоро вилоятида | 2018 йилнинг 15 июнидан. |
9 | Навоий вилоятида | 2018 йилнинг 15 июнидан. |
10 | Хоразм вилоятида | 2018 йилнинг 1 июлидан. |
11 | Тошкент шаҳрида | 2018 йилнинг 15 июлидан. |
12 | Қорақалпоғистон Республикасида | 2018 йилнинг 10 сентябридан. |
13 | Сурхондарё вилоятида | 2018 йилнинг 5 ноябридан. |
14 | Қашқадарё вилоятида | 2018 йилнинг 5 декабридан. |
Шундай қилиб, 2018 йилнинг 5 декабридан Ўзбекистон тўлиқ рақамли телеэшиттиришларга ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter