Видео: Америкаликлар Рубик кубигини 0,38 сонияда йиғишга қодир роботни яратди
Америкалик икки нафар муҳандис Рубик кубигини 0,38 сонияда йиғишга қодир робот яратди. Бу ҳозирга қадар қайд этилган натижалар ичида рекорд ҳисобланади, деб хабар берди «NV.ua».
Бундан олдинги рекорд 0,63 сонияни ташкил этган бўлиб, у германиялик Алберт Бер томонидан яратилган «Sub1 Reloaded» роботига тегишли эди.
Тизим аввалига қизил ҳамда тўқ сариқ рангларни ажратишда қийналган, шу сабабли ихтирочилар тўқ сариқ рангга қора белгиларни қўйиб чиқишга мажбур бўлган.
Бу борада инсон томонидан ўрнатилган рекорд америкалик Патрик Понсга тегишли бўлиб, у Рубик кубигини 4,69 сонияда йиғишга муваффақ бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter