Вазирлик стипендиясига ҳужжатлар қабули бошланди
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2020-2021 ўқув йили учун вазирликнинг стипендиясига номзод бўладиган ўқувчи ва талабаларнинг ҳужжатларини қабул қилишни бошлади.
АКТ вазирлигининг буйруғига мувофиқ соҳа таълим муассасаларининг талаба ва ўқувчиларига стипендия тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланган.
Вазирлик стипендияси ўқишда, илмий изланишларда, ижтимоий ҳаётда муваффақиятларга эришган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) ва унинг филиаллари, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Тошкент шаҳридаги Амити университети бакалавриатура талабалари ва ТАТУ қошидаги академик лицейларнинг ўқувчиларига берилади.
Онлайн рўйхатдан ўтиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги куни 2020 йил 21 декабр этиб белгиланган.
Вазирлик стипендиясига ҳужжатларни расмий веб-сайт орқали онлайн рўйхатдан ўтиш орқали топшириш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter