Малакали мутахассисмисиз? Юқори маошли иш қидиряпсизми?
Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази қуйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этади!
Таҳлилчилар (аналитик)
Зарур иш тажрибаси: 2 йилдан кам бўлмаган.
Вазифалари:
- Талабларни жамлаш ва расмийлаштириш;
- Халқаро тажрибани таҳлил қилиш;
- Мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш;
- Бизнес-жараёнларни лойиҳалаштириш ва реинжиниринг қилиш;
- Техник ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни долзарб ҳолатда юритиш;
- Вазифаларни режалаштириш ва устуворликни белгилаш;
- Ишлаб чиқиш ва ижро этилишни назорат қилиш бўйича вазифаларни белгилаш;
- Фойдаланувчи учун ҳужжатларни тайёрлаш;
- Дастурий таъминотлар синовларида иштирок этиш.
Талаблар:
- Ўзбек ва рус тилларини билиш;
- BPMN ёки шунга ўхшаш нотациялардан фойдаланган ҳолда бизнес-жараёнларни лойиҳалаштириш бўйича қобилият;
- ГОСТ ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича тажриба;
- Дастурчиларга вазифалар қўйиш бўйича тажриба;
- Вазифаларни қўйиш ва назорат қилиш тизимларида ишлаш;
- Лойиҳаларни бошқариш асосларини билиш;
- MS Visio, MS Project офис пакетлари билан ишлаш бўйича қобилият;
- Йирик лойиҳалар бўйича тажриба хуш кўрилади.
Шартлар:
Иш вақти ҳафтада 5 кун, соат 9:00 дан 18:00 гача.
Расмий бандлик ва Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ иш билан таъминлаш;
Ижтимоий тўплам.
Маош – суҳбат натижаларига кўра.
Backend-дастурчи (Senior + Middle)
Зарур иш тажрибаси: 3 йилдан кам бўлмаган.
Вазифалари:
- Нолдан юқори юкламали ахборот тизимларини ишлаб чиқиш;
- API ишлаб чиқиш;
- Учинчи томон тизимлари билан интеграция учун хизматларни ишлаб чиқиш;
- Техник масалалар бўйича менежерларга маслаҳатлар бериш;
- Ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва дастурий таъминотларни қўллаб-қувватлаш.
Талаблар:
- Қуйида келтирилган дастурлаштириш тилларидан бирини Middle дан паст бўлмаган даражада билиш: Java, C# (.net Core платформаси);
- Йирик маълумотлар базасини бошқариш тизимлари билан ишлаш бўйича тажриба;
- Ахборот тизимлари архитектурасини лойиҳалаштириш бўйича қобилият;
- Ахборот хавфсизлиги соҳасида билим;
- Юқори юкламали тизимларни ишлаб чиқиш бўйича тажриба (бир пайтда 1000 дан ортиқ уланишлар). Шунга ўхшаш тизимларни оптималлаштириш бўйича тажриба. Кўп оқимлилик соҳасида билим;
- Версияларни назорат қилиш тизими билан ишлаш бўйича тажриба;
- Микросервис архитектураси билан ишлаш бўйича тажриба;
- Жамоада ишлаш бўйича қобилият.
- Тест синовлар билан ишлаш бўйича тажриба.
Шартлар:
Иш вақти ҳафтада 5 кун, соат 9:00 дан 18:00 гача.
Расмий бандлик ва Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ иш билан таъминлаш;
Ижтимоий тўплам.
Маош – суҳбат натижаларига кўра.
Frontend-дастурчи (Senior)
Зарур иш тажрибаси: 3 йилдан кам бўлмаган.
Вазифалари:
- Ахборот тизимлари учун интерфейсни ишлаб чиқиш;
- Дизайнни муҳокама қилишда қатнашиш;
- Техник масалалар бўйича менежерларга маслаҳатлар бериш;
- Ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва дастурий таъминотларини қўллаб-қувватлаш.
Талаблар:
- HTML+CSS+JavaScript ларни билиш;
- React ни билиш;
- UI/UX соҳасида билим ва кўникмалар;
- Версияларни назорат қилиш тизими билан ишлаш бўйича тажриба;
- Жамоада ишлаш бўйича қобилият.
- Тест синовлар билан ишлаш бўйича тажриба.
Шартлар:
Иш вақти ҳафтада 5 кун, соат 9:00 дан 18:00 гача.
Расмий бандлик ва Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ иш билан таъминлаш;
Ижтимоий тўплам.
Маош – суҳбат натижаларига кўра.
Вакансиялардан бири қизиқтирдими?
Электрон почтага хабар юборинг: [email protected]
Telegram: +998 55-501-36-11
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter