Хитойда робот от яратилди
Xpeng Motors компанияси биринчи роботлаштирилган отни тақдим этди. Технологик ускуналар нуқтаи назаридан ихтирони автопилот билан жиҳозланган автомобилга қиёслаш мумкин. Бу ҳақда ITHome нашри хабар бермоқда.
Робот отнинг аккумулятор ўрнатилган тўрт оёғи, камералар ўрнатилган бўйни ва тумшуғи бор.
Қурилма болалар ўйинчоғи ҳисобланади. Робот от одамни миндириши, тегинганда жавоб қайтариши ва ҳатто эгаси билан мулоқот қилиши мумкин. Янги қурилманинг нархи ҳозирча номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter