UZTELECOM мобил тармоғи абонентлари сони 7 миллионга етди
UZTELECOM мобил тармоғи абонентлари сони етти миллионга етганлиги эълон қилинди, деб хабар бермоқда АКТ вазирлиги ахборот хизмати.
Шу муносабати билан «Ўзбектелеком» АК филиали «ЎзМобайл»нинг марказий офисида фахрий абонентни тантанали табриклаш ва эсдалик совғаларини топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Омади кулиб боққан етти миллионинчи абонент Аслиддин Ражапов бўлди.
«Мазкур аҳамиятли кўрсаткичга эришганлиги компаниянинг саъй-ҳаракатларига аҳоли томонидан юқори баҳо берганлиги далилидир. Бу ерда компания мутахассисларининг улкан меҳнати ва қўшган ҳиссаси турибди.
Таъкидлаш керакки, 2020 йил «Ўзбектелеком» АК учун муҳим воқеаларга бой бўлди – компаниянинг филиали «ЎзМобайл» GSM мобил алоқаси ишга туширилишининг 5 йиллигини нишонлаганди.
Бундан ташқари, ўтган йилда «Ўзбектелеком» АК миллий оператори ўз тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ва барча таянч станцияларини бутун республика бўйлаб 4G технологиясига ўтказиш бўйича кенг кўламли тадбирларни амалга оширди. Йил давомида бутун Ўзбекистон бўйлаб 600 дан ортиқ таянча станциялари ишга туширилди», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter