Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«UZMOBILE» бир ой ичида 74та янги база станцияси ўрнатди

«UZMOBILE» бир ой ичида 74та янги база станцияси ўрнатди

Фото: «uztelecom.uz»

«Ўзбектелеком» АК «UZMOBILE» филиали 2019 йилда 4043 та мобил алоқа база станцияларини фойдаланишга топширишни режалаштирган. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, компания мутахассислари Ўзбекистонда ўрнатилган барча меъёр ва қоидаларга риоя қилган ҳолда база станцияларини лойиҳалаштириш, монтаж ва созлаш ишларини олиб бормоқдалар.

Фото: «uztelecom.uz»

Фақат 2019 йилнинг февралида Тошкент шаҳри, шунингдек, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида 74та янги база станциялари ўрнатилган.

Бундан ташқари, абонентлар мурожаатларига мувофиқ, масалан, Тошкент вилояти Бекобод туманидаги «Қушчи» қишлоғида қўшимча база станцияси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур база станциясининг ишга туширилиши билан ҳудудда алоқа сифати ва қоплаш ҳудуди яхшиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг