Урганчда ҳам янги уйлар хонадонлари интернетга улаб берилди
«Ўзбектелеком» АК Хоразм филиали томонидан Урганч шаҳри «Ёшлик» аҳоли турар-жой мавзесида янги уй эгалари учун махсус кўчма акциялар ўтказилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги турар-жой аҳолисига компаниянинг барча хизматлари: жумладан, телефон, IPTV ва интернет хизматларига уланиш таклиф этилди. Бунда оптик алоқа линияларига уланганлар янги абонент қурилмасини олишда, 95% чегирмага эга бўлиш бўйича махсус акцияда иштирок этишлари мумкин бўлди.
Аввалроқ «Ўзбектелеком» АК бутун Ўзбекистон бўйлаб абонентларни хизматларга улаш бўйича кўчма акциялар ўтказаётгани ҳақида хабар бергандик.
Компания вакиллари сўзларига кўра, кўчма акциялар географияси ва сони доимий равишда кенгайиб боради. Кўплаб туманлар аҳолиси компания хизматлари билан танишишлари ва шу ернинг ўзида шартнома тузишлари учун ўз хонадонларидан ҳовлига чиқишларининг ўзи етарли бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter