Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«UMS» компанияси турли бож, тўлов ва йиғимлардан озод этилди

«UMS» компанияси турли бож, тўлов ва йиғимлардан озод этилди

Фото: «Itm.uz»

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори эълон қилингани ҳақида хабар бергандик.

Қарорга кўра, «Universal Mobile Systems» МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини 100 фоиз миқдорда янги ташкил қилинган давлат муассасаси шаклидаги «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобига беғараз асосда топширилди.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Жамғарма юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда икки ой муддатда самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари (KPI) ва мамлакатда рақамли иқтисодиётни жорий этиш учун зарур техник базани яратиш билан бир қаторда қуйидагиларни назарда тутувчи 2019-2021 йилларда «Universal Mobile Systems» МЧЖни ривожлантириш Концепциясини (кейинги ўринларда – Концепция) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаши белгиланди:

  • операторнинг бошқарув тизимига, шу жумладан, мобиль хизматлар кўрсатиш соҳасида етарли тажрибага эга малакали мутахассисларни жалб этиш орқали инновацион менежментни жорий этиш;
  • ички куч ва маблағларни сафарбар этиш, телекоммуникация ускуналарини модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожланган мамлакатлар даражасида интернет глобал тармоғига уланиш имкониятлари билан имкон қадар тўлиқ қоплашни босқичма-босқич таъминлаш;
  • барча давлат хизматларининг фақатгина операторнинг маълумотларга ишлов бериш марказлари орқали кўрсатилишини таъминлаш.

Шунингдек, «UMS» миллий оператори 2021 йил 1 декабрга қадар муддатга телекоммуникация соҳасида фаолиятни амалга оширишга лицензия бериш учун давлат божи, радиочастоталар спектридан фойдаланиш учун тўлов, шунингдек, радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш учун эксплуатация йиғими тўлашдан озод этилди.

«UMS» миллий операторига:

  • фақат ўз тижорат эҳтиёжлари учун, бошқа оператор ва провайдерларга овозли телефония ва интернет трафиги халқаро каналларини ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқисиз халқаро телекоммуникация тармоқларига (маълумотлар ва овоз узатиш тармоқларига), шу жумладан, «IP-телефония» технологиясидан фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри уланиш;
  • зиммасига юклатилган вазифаларни сифатли бажариш мақсадида Жамғарма билан келишилган ҳолда шартнома асосида мустақил хорижий, миллий консультант ва экспертларни жалб этиш ҳуқуқи берилди.

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича малака разрядларини белгилаш юзасидан тегишли йўналишда хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган мутахассисларга нисбатан қўлланиши, истисно тариқасида, тавсиявий характерга эга экани белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг