«Twitter»да тозалаш ишлари авжида кетмоқда
«Twitter» ижтимоий тармоғи сохта ва бот-аккаунтлар, нотўғри ва ёлғон ахборот тарқатиш ҳамда бошқа ғаразли мақсаддаги фойдаланувчиларга қарши курашни бошлаб юборди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
«Twitter» «fire hose» (ёнғин шланги) номи остида 2017 йилнинг сўнгги 3 ойида 58 миллион ҳисобни ўчирди. Бундай ҳолат айни кунларда ҳам давом этаяпти.
«Twitter» АҚШдаги 2016 йилги президент сайловида Россиянинг манипуляциялари туфайли жиддий танқид қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter