Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда тезкор чақирув — 112 хизмати ишга туширилади

Тошкентда тезкор чақирув — 112 хизмати ишга туширилади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Тошкентда «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимни яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

19 август куни имзоланган қарор билан АКТ вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиши маркази интеграцияланган тизимини сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли давлат ташкилоти этиб белгиланган.

Қарорга кўра, лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида қуйидагилар ташкил этилади:

▪ вазиятларни бошқариш ягона маркази;

▪ маълумотларни қайта ишлаш маркази;

▪ фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар органлари, тез тиббий ёрдам ва газ тизими шошилинч тезкор хизматлари бўйича ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати (112);

▪ давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини «Хавфсиз шаҳар» тизимига мажбурий интеграциялаш;

▪ йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатларини фото-видео қайд қилиш, турар жойлар ва ижтимоий аҳамиятли объектлар мониторингини олиб бориш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг