Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда биометрик маълумотлар асосида инсон юзини таниш тизими ишга туширилади

Тошкентда биометрик маълумотлар асосида инсон юзини таниш тизими ишга туширилади

Тошкентда биометрик маълумотлар асосида инсон юзини аниқлаш тизими ишга туширилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 69-сессиясида сўз борди.

Сессияда депутатлар Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходими Шавкат Файзиевнинг «Биометрик маълумотларга асосланган юзни аниқлаш ва назорат қилиш тизимининг лойиҳа концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ахборотини муҳокама қилишди.

Мутасаддининг таъкидлашича, аҳоли саломатлиги ва жамоат тартибини сақлашда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлашда ушбу тизимнинг аҳамияти катта. Шу боис, биометрик маълумотларга  асосланган юзни аниқлаш ва назорат қилишнинг комплекс тизими яратилмоқда.

«Натижада жамиятда кўплаб муаммоларга ечим топилади. Жумладан, илғор технологиялар асосида хавфсизлик таъминланади, ижтимоий объектлар, жамоат жойларида назорат ва тезкор ахборот тизими такомиллаштирилади, биометрик маълумотлар базасига асосланган назоратни кучайтириш механизми жорий этилади, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга эришилади», – дейди Шавкат Файзиев.

Депутатлар, шунингдек, ушбу янгилик келгусида аҳоли саломатлигини таъминлаш, хусусан, вирусли, юқумли касалликлар тарқалиши, жиноятчилик ва терроризм каби хавф-хатарларнинг олди олиш йўналишидаги ишларга =ам катта ёрдам бўлишини таъкидлашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг