Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети ва «Ўзбекистон почтаси» АЖ ёш ихтирочиларни рағбатлантиради

Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети ва «Ўзбекистон почтаси» АЖ ёш ихтирочиларни рағбатлантиради

Фото: «Inha.uz»

Бугун Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети (IUT) ва «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти ўртасида ҳамкорликдаги фаолият тўғрисида шартнома имзоланди.

IUT ректори Сарвар Бабаходжаев ва «Ўзбекистон почтаси» АЖ бош директори Шуҳрат Атамуҳамедов ҳужжатга имзо қўйишди.

Шартнома доирасида томонлар ҳамкорликда инновацион сиёсатни амалга оширишда қатнашиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг реал тармоғига жорий этиш бўйича инновацион маҳсулотлар яратиш, ёш ихтирочиларни рағбатлантириш ниятидалар. 

Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетининг битирувчилари «Ўзбекистон почтаси» АЖ корхоналарида ишлаш, талабалар эса амалиёт ўташ имконига эга бўлиши кутилмоқда.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда логистика соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетининг мутахассислари ва профессорларини жалб қилади.

IUT ва «Ўзбекистон почтаси» АЖ ишлаб чиқариш ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилишга қаратилган амалий илмий тадқиқотлар ва инновацион технологияларни яратишга йўналтирилган қўшма тадқиқотларни амалга ошириш ниятидалар.

Томонлар инновацион ва ёшлар сиёсатини амалга ошириш масалалари, шунингдек, ўқув-услубий тавсиялар ва адабиётларни нашр этиш бўйича турли семинарлар, давра суҳбатлари ҳамда конференциялар ўтказишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг