Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тиш ўстирадиган дорининг клиник синовлари сентябрдан бошланади

Тиш ўстирадиган дорининг клиник синовлари сентябрдан бошланади

Фото: Ferra

Киото университети шифохонаси шикастланган тишларни тикловчи янги дори воситасининг клиник синовларига шу йилнинг сентябридан киришади.

Синовлар 2024 йилнинг сентябридан 2025 йилнинг августигача — бир йил давом этади. Дори тишларнинг ўсишини тўхтатувчи ген билан боғлиқ оқсилни фаолсизлантириш ҳисобига таъсир кўрсатиши айтилмоқда.

Олдин сичқон ва кўзан каби жониворларда ўтказилган тажрибалар муваффақиятли кечиб, сезиларли ён таъсирлар кузатилмаганди.

Клиник синовларнинг биринчи босқичида 30 ёшдан 64 ёшгача бўлган, ҳар бирининг камида биттадан жағ тиши тушган 30 нафар эркак қатнашади.

Дори вена томири орқали юборилади. Клиник синовларнинг кейинги босқичларида тишларида туғма нуқсони бор 2 ёшдан 7 ёшгача болалар ҳамда тишларидан бутунлай ёки қисман маҳрум бўлган катта ёшлилар қатнашади.

Синовларга стоматология ва молекуляр биология мутахассиси Катсу Такахаси бошчилик қилади, у тишларни ўстириш усуллари устида 2005 йилдан буён изланиш олиб бормоқда.

Янги технология кенг қўлланилишига, ҳар қандай ёшдаги одамларнинг тишларини тиклашда ёрдам беришига унинг ишончи баланд. Японларнинг тиш ўстирадиган дориси тижорий мақсадларда узоғи билан 2030 йилгача ишлаб чиқарилиши бошланиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг