ТАТУ профессор-ўқитувчилари «World of Tanks» қароргоҳига боришди
ТАТУнинг профессор-ўқитувчилари Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университетида стажировка жараёнларини олиб боришмоқда. Бу ҳақда университет матбуот хизмати маълум қилди.
18 февраль куни ТАТУнинг профессор-ўқитувчилари Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети ташаббуси билан «Game Stream» компаниясининг бош қароргоҳига ташриф буюришди.
Ташриф чоғида компания мутахассисларининг компьютер ўйинларини яратиш бўйича эришган асосий ютуқлари ва натижалари, шунингдек, компьютер ўйинларини яратиш бўйича олиб борилаётган илмий-амалий ишлар билан танишдилар. Компания мутахассисларининг тақдимот чоғида инновацион ғоялар, компьютер ўйинларини ривожлантириш методлари, IТ-лойиҳаларни монетизация қилиш, дастурчилар билан ишлаш, шунингдек, ёш дастурчиларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Ташриф давомида «Game Stream» компаниясининг бош офисига экскурсия ташкил этилди.
Маълумот ўрнида:
«Game Stream» компанияси интеллектуал тизимлар ва дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш мақсадида 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, Беларусь савдо-саноат палатаси таркибига киради.
2008 йилдан эса Беларусь Олий технологиялар паркининг резиденти ҳисобланади. «Game Stream» бир қанча кўзга кўринган дунёга машҳур компьютер ўйинлари билан таниқлидир. Ушбу компьютер ўйинларидан энг кўп онлайн ўйинчиларига эга бўлиб, тўрт марта Гиннес рекордлар китобига кирган «World of Tanks»ни мисол қилсак бўлади. Бундан ташқари «Game Stream» компанияси интернет ҳамда интернет реклама, BigData ва бошқа соҳаларда кенг кўламли технологияларни жорий этиш билан шуғулланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter