Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУ докторанти инновацион тиббий кроват ва респираторлар яратди

ТАТУ докторанти инновацион тиббий кроват ва респираторлар яратди

Фото: «Xabar.uz»

ТАТУ докторанти З.Қодиров инновацион тиббий кроват ва респираторлар яратди.
 
Лойиҳа муаллифининг айтишича, бу маҳсулотлар жаҳон бозорида камида 3000 доллар туради, Ўзбекистон шароитида эса 1000-1500 долларга ҳам тайёрлаш мумкин.
 
Ушбу инновацион тиббий кроватлар ва респираторлар шифокорларга беморларни тузатиш ва ўз хавфсизликларини маълум даражада ҳимоялашда ёрдам беради.

Лойиҳанинг афзалликлари:

  • бемор маълумотларини тўлиқ экранда кўрсатади (қон босими, тана ҳарорати ва бошқалар) ҳамда кунлик таҳлил қилиб боради;
  • бемор атрофидаги 5 метр радиусда у билан мулоқот қилганларни рўйхат қилиб боради;
  • беморлар гапира олмай қолганида, шифокорлар билан мулоқот қилиш тизими орқали гаплашади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг