Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тақдимотгача тақдимот»: янги Samsung Galaxy A34 маълумотлари сиздирилди

«Тақдимотгача тақдимот»: янги Samsung Galaxy A34 маълумотлари сиздирилди

Фото: GizNext

Samsung компанияси тез орада янги, ўрта нарх тоифасига мансуб Galaxy A34 смартфонини тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда. Бироқ, Gizmochina ёзишича, инсайдерлар бу смартфон ҳақида асосий маълумотларни сиздиришга улгуришди.

SnoopyTech манбаси тақдим этилажак смартфон қанақа рангдалигидан тортиб, ички хотираси сиғимигача очиқлади. Инсайдерга кўра, смартфон тўрт рангда тақдим этилади: Awesome Silver, Awesome Violet, Awesome Lime и Awesome Graphite.

Харидорлар икки хил конфигурациядан бирини танлашлари мумкин: 6/128 ГБ ҳамда 6/256 ГБ.

Смартфон экрани: 6,6 дюймли AMOLED, янгиланиш суръати — 90 Гц. Қурилма One UI 5 базасидаги Android 13 да ишлайди.

Фото: Gizmochina

Бундан ҳам аввал сиздирилган маълумотлардан Galaxy A34 учталик асосий камера (энг каттаси — 48 Мп) ва 13 Мп фронтал камерали бўлишини билиб олгандик. Ушбу смартфоннинг аккумулятори сиғими 5000 мАс бўлиб, 25 Вт тезкор қувватлаш технологиясига эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг