Суперпауэрбанк! 5000 та смартфонни қувватлай олади
Ҳозир кўпчилик ишлатаётган портатив аккумуляторлар, яъни пауэрбанкларнинг сиғими нари борса 10 000 миллиампер-соатга тенг — смартфонни 2–3 марта қувватлаш учун етади. Хитойлик бир ихтирочи «майдалашиб» ўтирмай, бира йўла бундан 27 минг карра кучли паэурбанкни тақдим этди — 270 000 000 мАс!
Ихтирочи (ижтимоий тармоқларда Manual Geng ники остида фаолият юритади)нинг айтишича, пауэрбанк 5 мингтагача смартфонни (аккумулятор сиғими — 3000 мАс) қувватлай олади. Бир пайтнинг ўзида пауэрбанкка 60 тагача қурилмани уласа бўлади, ёзмоқда «Gizchina».
Смартфонлар билан бирга, исталган электроникани пауэрбанкка улаш мумкин. Юқоридаги суратда кўриниб турибдики, улкан кўчма батарея телевизор, ҳатто кир ювиш машинасини ҳам «кўтара олади».
Ихтирочи суперқурилмани ясашга қанча пули кетганини ёзмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter