Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Стивен Ҳокингнинг ҳаёти ҳақида кўпчилик билмаган қизиқарли 10 та факт

Стивен Ҳокингнинг ҳаёти ҳақида кўпчилик билмаган қизиқарли 10 та факт

Стивен Хокинг.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

«Hi-tech.mail.ru» нашри бугун, 14 март куни оламдан ўтган замонамизнинг таниқли олими Стивен Ҳокинг ҳақида кўпчиликка маълум бўлмаган маълумотларни тўплаб тақдим этди.

  1. Сивен Ҳокинг 1942 йилнинг 8 январида Оксфордда — таниқли астроном Галилео Галилейнинг ўлимидан 300 йил ўтиб туғилган. 21 ёшида унда нейрон касаллигининг кам учрайдиган шакли — амиотрофик ён склерози (АLS) аниқланган. Шифокорлар унга бир неча йилгина умри қолганини айтишган.
  2. Стивен мактабда ёмон ўқиган, бироқ математикани яхши тушунган ва «кимё билан тартибсиз шуғулланган». 9 ёшида унинг баҳолари синфдаги энг ёмонлардан бири бўлган. Шунга қарамай ўқитувчилар унинг ўзига хос даҳо эканлигини тан олган, шу сабабли Стивенга «Эйнштейн» лақабини беришган.

     

    Стивен Хокинг «Юлдузлар йўли» фильмида Эйнштейн ва Ньютон ролини ўйнаган актёрлар билан. Фото: «Hi-tech.mail.ru» 

  3. Стивеннинг отаси ўғли тиббиёт билан шуғулланишини истаган, бироқ боланинг ўзида биологияга қизиқиш бўлмаган. У биологияни «ўта ноаниқ» дея ҳисоблаган. Натижада у Оксфордда зарралар назарияси ва космология билан шуғулланган, чунки бу соҳалар кам ўрганилган бўлиб, кашфиёт қилиш учун имконият кўп эди.
  4. Қироллик жамиятининг учрашувида Ҳокинг таниқли астрофизик Фред Хойлнинг маърузасини бўлиб, унга хато қилганини билдирган. Ундан «Хатони қандай аниқладинг?» деб сўрашганида Ҳокинг «Шунчаки ҳаммасини калламда ҳисоблаб кўрдим» дея жавоб қайтарган.
  5. 1970-йилларда Ҳокинг ўзининг асосий кашфиётларини амалга оширган, жумладан, космологиядаги Ҳокинг нурланишини («қора туйнуклар» то тугамагунча энергия таратади). 1987 йилда у Москвада академик Дмитрий Сахаров билан учрашган.
  6. 1980-йилларда профессор Ҳокинг ҳамда профессор Жим Хартл вақт ва макон чегарасига эга бўлмаган коинот моделини тақдим этган. Унинг концепцияси «Вақтнинг қисқача тарихи» китобида ёзилган бўлиб, китоб бутун дунё бўйлаб 25 миллион нусхада сотилган. Ҳокинг коинотни Ер сайёрасига қиёслайди — «қаерга борма Ернинг охири йўқ». Бироқ сайёра иккита ўлчамда мавжуд бўлса, коинот тўрт ўлчамда мавжуддир.
    Билл Гейтс билан. Фото: «Hi-tech.mail.ru» 
  7. 1985 йилда Стивен Ҳокинг пневмония билан касалланган. Унинг аҳволи шу қадар оғирлашганки, шифокорлар уни ҳаётини таъминлаб турган тизимни узиб қўйишни исташган. Стивеннинг рафиқаси Жейн бунга йўл қўймаган ва шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун трахеотомия ўтказган. Шундай қилиб у гапириш қобилиятидан айрилган ва овоз синтезаторидан фойдаланишга ўтган. «Intel» компания унга ўз «овози»дан фойдаланиш имкониятини тақдим этганида Ҳокинг буни рад этган.
  8. Ҳокинг — илм-фаннинг ўзига хос «поп юлдузи». У «Симпсонлар», «Юлдузлар йўли», «Улкан портлаш назарияси» каби мултфилм ва кинолар қаҳрамонига айланган, «Pink Floyd» албомида ҳам чиққан.
  9. Ҳокинг бир талай илмий мукофотларни қўлга киритган бўлса-да, Нобел мукофотига лойиқ кўрилмаган. 30 йил давомида у Оксфорддаги Исаак Ньютон ишлаган кафедрада фаолият олиб борган.
  10. Сўнгги вақтларда Ҳокинг фаол тарзда глобал исиш, янги вирус-қотил ёки улкан кометанинг Ерга қулаши туфайли инсониятнинг ҳалокатга учрашини башорат қилиб келган. У одамларга бошқа сайёраларга кўчиб ўтишни тавсия қилган. Ўзга сайёраликлар борлигига ҳам ишонган.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг