«SpaceX» компанияси қутб осмонига ракета учирди
«SpaceX» компанияси Флорида (АҚШ)даги Канаверал бурнидан «Falcon 9» ракета-ташувчисини учирди.
Хабарга кўра, ракета Аргентина сунъий йўлдоши (SAOCOM 1B)ни Ер орбитасига олиб чиққан. Ушбу йўлдош радиолокациялар диапазонида тасвирлар олишга мўлжалланган. Йўлдош табиий офатларнинг оқибатларини бартараф этиш, тупроқнинг намлик даражасини ўлчашда ишлатилади.
Эътиборли жиҳати, «SpaceX» илк марта қутб орбитасига йўлдошни олиб чиқди. Компания маълум қилишича, унинг рақобатчилари ва NASA АҚШ (Флорида) ҳудудидан туриб космик объектларни қутб орбитасига олиб чиқиш учун ракета учирмаганига бир неча ўн йиллар бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter