«SpaceX» 60 та «Starlink» йўлдошини Ер орбитасига олиб чиқди
Пайшанба, 4 июнь куни «Falcon 9» ракета-ташувчиси «SpaceX» компаниясининг навбатдаги 60 та мини-йўлдошини Ер орбитаси қуйи қатламига олиб чиқди. Улар «Starlink» интернет тизимини йўлга қўйишда қўлланади.
Ҳар бир йўлдошнинг оғирлиги 260 килограммдан бўлиб, «SpaceX» муҳандислари текширувидан сўнг улар ўз ион двигателлари ёрдамида 550 километр баландликдаги орбитага чиқади.
«SpaceX» ўз йўлдошлари билан сайёрамизнинг исталган бурчагида кенг полосали интернетни таъминлай олувчи глобал тизимни йўлга қўймоқчи.
Ҳозир компаниянинг йўлдошлар гуруҳидаги космик аппаратлар сони 480 тага етди. 2019 йилнинг май ойидан бери жами саккизинчи марта йўлдошлар орбитага чиқарилди.
«SpaceX» режасига кўра, бутун Ер куррасини тўлақонли интернет билан қоплаш учун дастлабки босқичда 12 мингта мини-йўлдош керак (кейинчалик уларнинг сонини 30 мингтага етказиш режалаштирилган).
Лойиҳага ҳаммаси бўлиб 10 миллиард доллар маблағ тикилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter