Сотувчи ва касса керак эмас. «Amazon» компанияси «келажак супермаркети»ни ишга туширади
«Amazon.com» компанияси душанба куни тўлиқ автоматлаштирилган ва ичида кассаси бўлмаган супермаркетини очади. Бу ҳақда «Reuters» агентлигига таяниб, «NV.ua» хабар берди.
«Келажак супермаркети» бир йиллик тест тартибидан сўнг, «Amazon Go» номи остида Сиэтлда пайдо бўлди. Бунга қадар ушбу супермаркет хизматидан фақатгина компания ходимлари фойдаланиб келаётган эди.
Дўконда на қўриқчи ва на касса ходими бор: бинога кузатув камералари ҳамда датчиклар ўрнатилган бўлиб, у харидорларнинг нима олгани ва қайси товарни жойига қайтариб қўйганини кузатади. Олинган маҳсулотларни махсус дастур «танийди» ва уни харидорнинг тегишли мобил дастуридаги аккаунти ҳисобига қўшиб қўяди.
Мижозлар тўловларни мустақил равишда унинг кодини сканер қилган ҳолда банк картаси ёрдамида амалга оширади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter