Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швейцар почтаси дронларни тўхтатди — одамлар хавфсизлиги биринчи ўринда

Швейцар почтаси дронларни тўхтатди — одамлар хавфсизлиги биринчи ўринда

Фото: «PHC Magazine»

Швейцария давлат почта оператори — «Swiss Post» почта ва тиббиёт таҳлилларини дронларда етказишни тўхтатди. Одамларнинг хавфсизлиги учун шундай қилинди, деб хабар берди «IEEE Spectrum».

«Swiss Post» 2017 йилдан ўн килограммлик «Matternet M2 V9» дронлари орқали жўнатмалар, тиббиёт таҳлиллари ва бошқа юкларни етказишни йўлга қўйганди. Бу учоқлар 2 кило юкни 10 километргача етказа олади.

Илк авария 2019 йилнинг январида юз берди, қисқа туташув натижасида бир нечта парраклари тўхтаб қолган дрон Цюрих кўлига авария парашютида қўнган. Кейинги дрон май ойида болалар майдончаси яқинида қулаб тушган.

Биров билиб, биров билмай қолган бу техник бузилишлар оқибатида ҳеч ким жабрлангани йўқ. Шунга қарамасдан, орадан уч ой ўтиб, бизнесдан кўра фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигини устун қўйган Швейцария почтаси бу учоқлар ҳали хавфсизлик талабларига жавоб бермайди деб уларни номаълум муддатга тўхтатиб қўйди.

«Matternet M2 V9» дронлари эса камчиликларини аниқлаш учун ишлаб чиқарувчига қайтариб юборилган. Қуламайдиган дронлар қачон тайёр бўлиши ҳақида маълумот берилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг