Шведча фантастика: тери остидаги микрочиплар
Ҳамён — ноқулай нарса, карточка йўқолиб қолиши, калит эса бирор жойда қолиб кетиши мумкин. Бироқ энди пулларни, калитлар ва рухсатномани тери остига жойлаштириш мумкин бўлган чипга кодлаштириш мумкин. Швецияда худди шундай қилишмоқда ҳам, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».
Швецияда 3000 нафар одам метрода ҳаракатланиш, дўконлардаги харидлар учун тўловларни амалга ошириш ва шахсий машинасини очишга ёрдам берадиган микрочипни териси остига жойлаштириб улгурди.
Чип яқин атрофдаги симсиз алоқалар асосида ишловчи рақамли калитлар каби тузилган. Ушбу усулда маълумотларни симсиз алоқа орқали пассив чипга юбориш мумкин, бироқ улар орасидаги масофа 4 сантиметрдан ошмаслиги керак. Чип ёрдамида тренажёр залига бориш, машина ёки офис эшигини очиш, худди пластик картадаги каби тўловларни амалга ошириш мумкин.
Мазкур технология янги эмас, у 2015 йилда ишлаб чиқарилган, ветеринарлар шунга ўхшаш чипларни мушук ва итларага ҳам ўрнатиб келади. 2017 йилнинг июнидан буён Швецияда шу турдаги чиплар ёрдамида чипталарни сотиб олиш ҳам мумкин.
Технологиянинг ўзига яраша камчиликлари ҳам бор. Исталган корпорация чипдаги маълумотларни осонгина қўлга киритиши мумкин: қаерда эканлигингиз, қачон тушлик қилганингиз, ҳожатга қанчалик тез қатнашингиз ва ҳоказо.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter