«Евро-2024»да микрочип ўрнатилган тўплардан фойдаланилади
2024 йили бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида «Adidas» компаниясининг юқори технологияли тўпи ишлатилади. Унда гол уриш пайтида қўл тўпи бўлган-бўлмаганлигини аниқлашга ёрдам берадиган микрочип ўрнатилган бўлади.
Чип оёқ-қўлларини кузатиш технологияси билан тандемда ишлайди, бу эса реал вақт режимида ўйинчи танасининг уч ўлчамли тасвирини яратиш ва тўп айнан қаерга урилганини аниқлаш имконини беради. Микрочип, шунингдек, тўпнинг аниқ зарбасини қайд этади, бу эса ҳакамларга офсайд бор ёки йўқлигини аниқлашга ёрдам беради.
Қўл тўпини аниқлашнинг янги тизимини ишлаётганини кўрган ҳакамлар «The Times» нашрига берган интервьюсида аниқлик даражасидан ҳайратда қолишганини айтишган. Технология Европа Чемпионлар лигасининг 2024/25 йилги мавсумида ҳам қўлланиладими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас. Таъкидлаш жоизки, бундай микрочип ўрнатилган тўпларнинг нархи анчагина қиммат бўлиши айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter