Шерзод Шерматов хориждаги компанияларни бошқараётган ватандошларимизга мурожаат қилди
Бугун, 26 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида АҚШда яшаб фаолият олиб бораётган ҳуқуқшунос, журналист, блогер Отабек Маҳкамовнинг «Юксаклик сари тасодиф бўлмаган 100 та учрашув» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Маросимда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазир Шерзод Шерматов ҳам иштирок этиб, сўзга чиқди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 14 апрель куни ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда соҳада 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ўтказган йиғилишда Ўзбекистонни минтақавий IT-марказга айлантириш кераклигини таъкидлаганди.
Шундан келиб чиқиб, АКТ вазири хориждаги компанияларни бошқараётган ватандошларимизга мурожаат қилди: юртимизда IT-соҳани ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишга, хусусан, BPO йўналишида фаолиятларини Ўзбекистонда ташкил қилишга чақирди.
«Янги Ўзбекистон даври бошланиши билан Президентимиз айнан чет элда ишлаётган ватандошларга эътиборини қаратди. Юртдошларимиз дунёнинг турли нуқталарида ишлаб, фаолият кўрсатишмоқда.
Ахборот технологиялари чегара билмас тарзда ривожланиб боряпти. Америкада яшаётган жуда кўп ватандошларимиз ўзларининг буюртмаларини Ўзбекистонга юборишмоқда. Бу албатта, катта ютуқ. Ўйлайманки, сиз амалга ошираётган бу каби ишларингиз Америкада яшаётган ватандошларимизни биз билан янада яқинлаштиришга, улар ўзларининг буюртмаларини Ўзбекистонга юборишида катта хизмат қилади», — деди Шерзод Шерматов.
Видеони томоша қилинг: Отабек Маҳкамов нега шахсий, диний ва сиёсий саволларга жавоб бермайди?
«Юксаклик сари тасодиф бўлмаган 100 та учрашув» китоби тақдимотида юртимизнинг кўзга кўринган мутахассис ва олимлари, машҳур санъаткорлар ҳамда маданият ходимлари иштирок этишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter