Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов раҳбарлигида ишчи гуруҳ иш бошлади

Шерзод Шерматов раҳбарлигида ишчи гуруҳ иш бошлади

Фото: АКТ вазирлиги

Давлат бошқаруви органлари фаолиятида рақамли технологиялар, очиқлик ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 ноябрда «2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойиши қабул қилинган эди. Фармойиш билан барча йўналишларни қамраб оладиган қатор ишчи гуруҳлар тузилди. Шулардан бири Давлат бошқаруви органлари фаолиятида рақамли технологиялар, очиқлик ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ишчи гуруҳидир.

Мазкур Фармойиш билан ушбу ишчи гуруҳга Давлат бошқаруви органлари фаолиятида рақамли технологиялар, очиқлик ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш юзасидан 2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифларни ишлаб чиқиш белгиланган.

Шу мақсадда Давлат бошқаруви органлари фаолиятида рақамли технологиялар, очиқлик ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш учун Ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни Ахборот технологиялари ва комуникацияларини ривожлантириш вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари Шерзод Шерматов олиб борди.

Йиғилишда Фармойиш билан белгиланган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди ҳамда масъул вазирлик ва идоралардан Ишчи гуруҳга бириктирилган аъзолар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тингланди.

Фото: АКТ вазирлиги

Йиғилишда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки биносида ишчи шароит ташкил этилгани маълум қилинди.

Фармойиш билан белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича саволнома, тармоқ графиги ва тақдимот материаллари лойиҳалари ҳамда Ишчи гуруҳ аъзоларининг вазифалар тақсимоти ишлаб чиқилди.

Ишчи гуруҳ томонидан ишни тўғри ташкил қилиш ҳамда вазирлик ва идоралардан олинадиган маълумотларни бир жойда йиғиш ва уларни қайта ишлаш имконини берувчи махсус сўровнома тузилиб, ишчи гуруҳ аъзоларининг фойдаланишлари учун имконият яратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг