Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сайёр қабулдан сўнг Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида алоқа сифати яхшиланди

Сайёр қабулдан сўнг Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида алоқа сифати яхшиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳамда Халқ қабулхонаси бошчилигида 20 га яқин вазирлик ва идора раҳбарлари иштирокида Наманган вилояти аҳолиcи учун сайёр қабуллар ташкил этилди.

Чуст, Тўрақўрғон, Чортоқ ва Учқўрғон туманларида ташкил қилинган сайёр қабулларда асосан суд-ҳуқуқ, уй-жой ва моддий ёрдам ажратиш, газ, электр энергияси таъминоти, йўллар таъмири, меҳнат ва бандлик каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди. Ички ишлар, банк, прокуратура, соғлиқни сақлаш, кадастр сингари соҳалар бўйича ҳам мурожаатлар кўп бўлди.

Мулоқотлар давомида турли соҳа мутасаддилари қатор мурожаатларни жойига чиқиб ўрганди. Муаммоларга биргаликда ечим топиш учун бор куч-имконият ишга солинди.

Бир мисол – Чортоқ тумани «Оромгоҳ» маҳалласида жойлашган 49- умумтаълим мактабида компьютер етишмас, интернет тармоғи йўқ, атрофдаги йўллар эса таъмирталаб эди. Бу уч муаммони тегишли соҳалар мутасаддилари бирга ўрганиб, бирга ҳал қилиб беришди.

Халқ таълими вазири ўринбосарининг ўрганишларидан сўнг мазкур 49-мактабга 16 дона компьютер жамланмаси, бадиий адабиётлар тўплами, спорт анжомлари етказиб берилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари эса 7 км. оптик толали алоқа тармоғи тортилиши ва мактабнинг интернет тармоғига улаб берилишини, Автомобиль йўллари қўмитаси масъуллари эса мактаб атрофидаги 1,5 минг квадрат метр йўлакда асфальтлаб берилишини таъминлади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосарига мурожаатлар асосида 12 та хонадонга интернет тармоғи тортилди. Ўтган галги сайёр қабулларда Учқўрғон тумани «Қўрғонтепа», «Пахтачи», «Бирлик» маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисидан 4G тезликдаги интернет тармоғини ўрнатиш борасида мурожаатлар келиб тушган эди. Ўрганишлардан сўнг бу ҳудудда кенг қамровли таянч станцияси ўрнатилди. 7 км. оптик толали алоқа тармоқлари тортилиб, 2 та мактаб, 2 та мактабгача таълим ташкилотлари интернетга уланди.

Бу галги сайёр қабуллар жараёнида эса ҳудуддаги 10 мингдан зиёд аҳолига кўчма савдо шохобчалари орқали «Ўзмобайл» миллий операторининг мобиль алоқа карталарини етказиб бериш йўлга қўйилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг