Саноат ярмаркасида «Ўзбектелеком» АК маҳсулотлари тақдим этилди
Жорий йилнинг 18-22 ноябр кунлари «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтмоқда.
Ушбу ярмарка ва биржада Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 3-павилонда катта ҳажмдаги стенди билан иштирок этмоқда, деб хабар берди АКТ вазирлиги матбуот хизмати.
Унда «Ўзбектелеком» АК ўзининг ишлаб чиқариш корхоналари бўлган – «Telecom Devices Pro», «Telecom Innovations», «Telmax Elektroniks», «Гранит», «ZTT Telekom» ва «Smart Vision» корхоналари маҳсулотларини тақдим этмоқда.
«Telecom Devices Pro» МЧЖ 2012 йилда «Навоий» эркин иқтисодий ҳудудида ташкил этилган. Корхонанинг асосий фаолияти CDMA-450 стандартидаги мобил ва стационар телефонлар, планшет компютерлар ишлаб чиқаришдан иборат. «Telecom Devices Pro» МЧЖ Марказий Осиёда CDMA-450 қурилмаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ягона корхона ҳисобланади.
«Навоий» эркин иқтисодий ҳудудида жойлашган «Telecom Innovations» ҚК ADSL модемлар, DSLAM ускуналар, оптик концентраторлар, рақамли телевидение «set-top-box» приёмниклари ва абонентлар ҳамда «Ўзбектелеком» АК АТСлари учун ускуналарни ишлаб чиқаради.
Кеча ўз ишини бошлаган саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси 22 ноябрига қадар давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter