Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Samsung»да кимлар энг кўп маош олади?

«Samsung»да кимлар энг кўп маош олади?

Фото: «GlobalTimes»

Жанубий Кореянинг «Samsung» компаниясида 2021 йилда энг кўп маош олган топ-менежерлар маълум бўлди.

Мобил қурилмалар бўлинмасининг собиқ раҳбари Дон-Жин Кох 2021 йилда 11,8 млрд вон (9,63 млн доллар) ишлаб топди, жумладан, бонуслар — 4,04 млрд вон (3,3 млн доллар) ва пенсия нафақаси — 6,43 млрд вон (5,2 млн доллар). Кох декабрда лавозимини тарк этди.

Компаниянинг маиший техника бўлинмасини бошқарган Ким Хёк Сок ҳам ўтган йили истеъфога чиқди. У компаниянинг Кохдан кейин энг кўп маош олган раҳбари — 10,3 млрд вон (8,4 миллион доллар).

Кўп маош олувчилар орасида учинчи — Ким Ки Нам ўтган йили яримўтказгичлар бўлинмасини бошқарган, ҳозир эса келажак технологияларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш бўлинмасига раҳбар. 2021 йилда у 8,64 миллиард вон (7 млн доллар) ишлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг