«Samsung» ва «Microsoft»ни бузган хакерлар гуруҳи раҳбари 16 ёшли хаста бола бўлиб чиқди
Лондонлик 16 ёшли бола йирик компанияларни бузиб киргани учун масъулиятни ўз зиммасига олган Lapsus$ хакерлар гуруҳи раҳбари бўлиб чиқди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
«White» ва «Breachbase» тахаллуслари билан машҳур бўлган ўсмирнинг исми, манзили, фотосуратлари ва таржимаи ҳоли хакерлик веб-сайтида эълон қилинган.
Хабар қилинишича, унинг ҳисобида 300 биткоин, яъни тахминан 14 миллион доллар бор.
Хакернинг шахсий маълумотларини унинг собиқ бизнес шериклари жанжал туфайли эълон қилган. Лондон полицияси Lapsus$ гуруҳига алоқадор бўлган етти нафар ўсмирни ҳибсга олди. Гуруҳ етакчиси улардан бири эканлигига аниқлик киритилмаган.
Ўсмирнинг ота-онаси BBCга ўғлининг севимли машғулотлари ҳақида ҳеч нарса билмаслигини, аммо энди унга компютердан фойдаланишни тақиқлашини айтишган. Нашр, шунингдек, ёш хакерда аутизм спектрининг бузилиши хасталиги борлиги ҳақида хабар берган.
Lapsus$ гуруҳи Microsoft, Okta, Nvidia, Ubisoft, Samsung ва Vodafone каби компанияларига амалга оширилган хакерлик ҳужумлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Аммо технология гигантлари ҳақиқатан ҳам ушбу хакерлар томонидан бузилганми ёки йўқми номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter