Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Samsung Galaxy F» туркумига мансуб илк смартфон тафсилотлари очиқланди

«Samsung Galaxy F» туркумига мансуб илк смартфон тафсилотлари очиқланди

Фото: «Gizmochina»

Жанубий Кореянинг «Samsung» компанияси «Galaxy F» туркумига кирувчи илк смартфони — «F41»нинг айрим тафсилотларини очиқлади. Ушбу смартфон тақдимоти 8 октябрга мўлжалланган.

Тақдимотгача смартфоннинг олд ва орт панеллари суратлари расман намойиш этилди, деб ёзмоқда «Gizmochina».

Фото: «Gizmochina»

Ушбу фотолардан кўриниб турибдики, «Samsung Galaxy F41»га S-AMOLED экран (Infinity-U) ўрнатилган, фронтал камераси ости томчисимон кўринишда. Орт панелида учталик камера ҳамда бармоқ изи сенсори мавжуд. Смартфон анчайин сиғимли — 6000 мАс аккумуляторда чиқарилиши кутиляпти.

«Galaxy F41» дисплей кенглиги 6,4-дюйм (FHD+), процессори — бир кристалли Exynos 9611. Телефон оператив хотираси — 6 ГБ, флэш-хотираси 64/128 ГБ.

Хабарга кўра, янги смартфоннинг асосий камераси 64 МП, фронтал камераси 32 МП бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг